Майдонда борини берган футболчи натижага эришади – Нагельсманн Санени мақтади

Спорт 1235
image

Кеча, 18 сентябрь куни Мюнхеннинг “Бавария” клуби Бундеслига доирасида ўз уйида “Бохум” клубини қабул қилди ва рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритиб, йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. “OctoberFest” миллий байрами куни бўлган ушбу ўйинда мюнхенликлар махсус яшил либосда ҳаракат қилишди.

Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жароҳатдан тузалиб қайтган Альфонсо Дэвис ҳамда гол урган Лерой Сане борасида фикр билдирди.

“Альфонсо жароҳатдан тузалиб қайтди, у муҳим паллада бизга ёрдам беришга доим шай. Унинг ўйин услуби жамоа учун доим манфаатли, шу сабаб у йўқ бўлса бир қисмимизни йўқотгандей қийналишимиз аниқ. Ўйиндаги ҳаракатлари таҳсинга сазовор, шубҳасиз, у Европанинг энг кучли ҳимоячиларидан бири.

Саненинг ҳам ўйини менга манзур бўлмоқда. Шахсан мен унда ҳақиқий ўсишни кузатяпман. Халқаро танаффус олдидан у 2 ўйинда ўзини яхши томонлама кўрсатган эди, шу сабаб унга ишончим ортди. Ўйин давомида у шу ишончимни оқлади ва гол урди. Майдонда борини берган футболчи доим натижага эришади”, дейди немис мутахассиси.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ЕЧЛ 1-тури доирасида “Барселона”ни 0:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Орадан 3 кун ўтиб улар “Бохум” дарвозасига яна 7 та гол уришган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 2.9
t
×