Чегарада қиймати 112 миллион сўмдан кўпроқ бўлган ноқонуний заргарлик буюмлари ушлаб қолинди

Жамият 1679
image

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан чегара божхона постида мамлакатимизга ноқонуний тарзда олиб келинаётган буюмлар ушлаб қолинди. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси давлат божхона бошқармаси ахборот хизмати ЎзА га маълум қилган.

“Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” йўловчи поездида фуқаро Ю.С.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс вагон тўшагига ўраб яширган ҳолда 7 хил турдаги пневматик қуролларнинг 446 дона қисмларини Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга уринганлиги аниқланди. Шунингдек, фуқаро С.Х. эса қиймати 112 миллион сўмдан кўпроқ 173 граммдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб келаётган вақтида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 2.7