Маст ҳайдовчи 11 ва 10 ёшли болаларнинг умрига зомин бўлди

Жамият 9039

Кеча, 13 август куни Қорақалпоғистон Республикасида енгил автомобиль ва велосипед иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида икки нафар вояга етмаган бола вафот этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ соат 14:45 ларда Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-181 автомобиль йўлининг 2-километрида юз берган. Ҳайдовчи 1986 й.т. Ш.Қ. Nexia-2 русумли автомобилни маст ҳолда, юқори тезликда бошқариб кетаётиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юборган.

Натижада велосипедчи 2009 й.т. Р.Г. ва велосипед йўловчиси 2010 й.т. Ш.Н. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Амударё тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмокда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 300
Рейтинг: 3
t
×