Машариповдан яхши ўйин кутиб қоламан — Абрамов Яманга қарши ўйин ҳақида гапирди

Спорт 1369
image
-

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 11 июнь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида “Д” гуруҳидан ўрин олган навбатдаги баҳсни ўтказади. Ар-Риёд шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида Яман терма жамоасига қарши баҳс ўтказилади.

Ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Йиғиндаги 2-ўйинимизни ўтказамиз, албатта, 1-ўйиндаги ғалаба бу ўйиннинг кайфиятига ҳам таъсир қилади. Бугун ҳам 1-ўйиндаги сингари ишончли ўйин ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир фақат Яман ҳақида ўйламоқдамиз, уларнинг мухлислари кўп, трибунада ҳам уларнинг мухлислари бизнинг мухлислардан кўпроқ бўлади.

Машарипов биринчи ўйинда дубль қилди, бундан хурсандман. Бугун ҳам ундан яхши ўйин кутиб қоламан, сабаби у жамоанинг асосий ижодкори, у билан ҳужумлар бошланади”, дейди Абрамов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖнинг Сингапурга қарши кечган баҳсида 5:0 ҳисоби қайд этилганди, голларга Элдор Шомуродов, Одил Аҳмедов, Ирфан Фанди (автогол) ҳамда Жалолиддин Машарипов (дубль) муаллифлик қилганди.

Маълумот учун, учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3
t
×