Машҳур актриса 95 ёшида вафот этди

Маданият-санъат

image

Испаниялик актриса Асуньсон Балагер 95 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, актриса Cерседилья қишлоғи (Мадрид мухторияти) шифохонасида вафот этган.

Асунcьсон Балагер 1925 йил 8 ноябрда Манреса шаҳрида (Каталония мухторияти) туғилган. Унинг эри актёр Франциско Рабаль (1926-2001) эди. Актриса ўнлаб фильмлар ва телешоуларда роль ўйнаган. Улар орасида "Қизил билагузуклар" (Polseres vermelles, 2011 - 2013) ва "Гранд отель" (Gran Hotel, 2011-2013) фильмлари бор.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг