Маркус Рэшфорд докторлик унвонига сазовор бўлди

Спорт 2146
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби 23 ёшли футболчиси Маркус Рэшфорд Манчестер университетининг фахрий докторлик унвони билан тақдирланди. У бу натижа билан Манчестер университети тарихидаги энг ёш соврин соҳибига айланди.

Университет расмий сайтининг хабар беришича, нуфузли мукофот унга доимий равишда амалга оширган хайрия ишлари ва болалар камбағаллигига қарши юқори даражада курашгани сабабли топширилган. Мукофот топширилиш жараёнида клубнинг афсонавий бош мураббийи Сер Алекс Фергюсон ҳам шахсан иштирок этиб, Рашфордни табриклади.

Маълумот учун, Маркус ушбу мукофотни олган “Манчестер Юнайтед” тарихидаги 3-футболчи бўлди. Бунгача “қизил иблислар” сафида ушбу совринни Сэр Алекс Фергюссон ҳамда Сэр Бобби Чарлтон қўлга киритган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3.2
t
×