Марказий учрашувда Евро-2020 даги илк нурсиз дуранг қайд этилди

Спорт 4091
image

Евро-2020 “E” гуруҳи 1-туридан ўрин олган марказий учрашув — Испания – Швеция баҳси ўз ниҳоясига етди. Ўйин кутилмаганда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланди. Ушбу дуранг Евро-2020 нинг голсиз ўтган илк учрашуви дея қайд этилди.

Баҳс тенгма-тенг курашлар, кескин вазиятларга бой ўтганига қарамай, жамоалар биронта гол уришга муваффақ бўлолмади. Испания терма жамоаси бутун ўйин давомида 85% тўпни назорат қилди, бунақа катта фарқ яқин йиллар ичида кузатилмаган эди.

Швеция дарвозабони Робин Ольсен “Учрашувнинг энг яхши футболчиси” деб топилди. У ўйин давомида жами 6 та сейв амалга оширди ва жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, кейинги турда Испания Польша билан ўйин ўтказади, Швеция эса Словакия билан баҳс олиб боради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 127
Рейтинг: 3.1
t
×