Марказий Осиё Президентлари муҳим ҳужжат имзолаши кутиляпти

Жамият

image
0:00
0:00
download

Марказий Осиё давлатлари – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Чўлпонотада ўтадиган маслаҳатлашув учрашувида минтақага доир шартнома имзолаши режалаштириляпти.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва ХХИ асрда Марказий Осиёни ривожлантириш учун ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолаш тўғрисида”ги фармонни имзолашини маълум қилган.

Қайд этиш керакки, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашуви норасмий характерда бўлиб, унда расмий ҳужжатлар қабул қилинмаган.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати томонидан эълон қилинган расмий ахборотда Чўлпонотадаги саммит якунида бир қатор муҳим кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилгани айтилиб, айнан қандай ҳужжатлар эканига ойдинлик киритилмаганди.

Эслатиб ўтамиз, МО Президентларининг навбатдаги учрашуви эртага, 21 июль куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтказилади. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

732

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг