Марказий банк раҳбарияти Президентдан “гап эшитди”
Жамият
−
19 Сентябрь 2022
14775Бугун, 19 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда Марказий банк раҳбарияти кескин танқид қилинди.
Йиғилишда қайд этилишича, Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлса-да, маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормаган.
Шу сабабли, агар 1 триллион сўм маблағлар тижорат банкларига жойлаштирилмаса, Марказий банк раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.
Бундан ташқари Марказий банк мутасаддиларига 1 ноябргача туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш, йил якунига қадар келгуси йил учун яна қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш топширилди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023