Марғилон ҳокимлиги “роддом” ерини сотиб юборди

Жамият

image

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғуруқ комплекси балансидаги ер майдони ва бино-иншоотлар Соғлиқни сақлаш вазирининг розилигисиз сотиб юборилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг “Марғилон шаҳар ҳокимининг “Узоқ муддатдан буён бўш турган ва мақсадсиз фойдаланилмаётган бино-иншоотларни шаҳар ҳокимлиги балансига олиш хақида”ги қарорини бекор қилиш тўғрисида”ги қарорида айтилган.

Қайд этилишича, Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирининг розилигини олмаган ҳолда, шаҳар ҳокимининг 2019 йил 17 июндаги “Узоқ муддатдан буён бўш турган ва мақсадсиз фойдаланилмаётган бино-иншоотларни шаҳар ҳокимлиги балансига олиш хақида”ги қарорига асосан, шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ комплексининг 6612,0 м2 ер майдони, собиқ хирургия бўлими ва автогараж бино-иншоотлари билан бирга шаҳар ҳокимлиги захира фондига олинган.

Шаҳар ҳокимининг тегишли қарорларига асосан юқоридаги ер майдони ва бино-иншоотлар тадбиркорлик субъектига етказилган зарарни қоплаш учун аукцион савдолари орқали юридик ва жисмоний шахсларга сотиб юборилган.

Шу сабаб Фарғона вилояти ҳокимининг қарори билан, Марғилон шаҳар ҳокимининг “Узоқ муддатдан буён бўш турган ва мақсадсиз фойдаланилмаётган бино-иншоотларни шаҳар ҳокимлиги балансига олиш хақида”ги қарори бекор қилиниб, ер майдони ва бино-иншоотлар шаҳар ҳокимлиги заҳирасидан туғуруқ комплекси балансига қайтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг