“Манчестер Юнайтед” Варанни “Олд траффорд”да расман таништирди

Спорт 1126
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби узоқ муддатли музокаралардан сўнг, “Реал Мадрид” ҳимоячиси Рафаэль Варанни ўз сафига қўшиб олди. Трансфер нархи 50 миллион еврога тенг, шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

“Қизил иблислар” янги футболчисини Англия Премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган “Лидс”га қарши баҳс олдидан расман таништирди. Ҳимоячи МЮ сафида 19-рақамда тўп суради.

Маълумот учун, Рафаэль Варан “Реал Мадрид” сафида жами 18 та соврин қўлга киритган, шунингдек, 4 марта ЕЧЛда ғолиб бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.2
t
×