“Манчестер Юнайтед” кутилмаганда меҳмонда очко йўқотди

Спорт 1879
image

Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган “Саутгемптон” ва “Манчестер Юнайтед” жамоаларb ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ўйинда ҳисоб 30-дақиқада очилди, Че Адамснинг зарбасидан кейин Фредга теккан тўп рикошет натижасида йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. Иккинчи бўлимда “қизил иблислар” Гринвуднинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шу тариқа, очколари сонини 4 тага етказиб олган МЮ онлайн турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 13-поғонадаги “Саутгемптон”да эса ҳозирча 1 очкогина бор.

Кейинги турда “Юнайтед” меҳмонда “Вулверхэмптон”га қарши баҳс олиб боради, “Саутгемптон” эса “Ньюкасл” меҳмони бўлади.

Қайд этиш керакки, жамоаларнинг сўнгги ўйинида “қизил иблислар” рақибини 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди, бироқ бу сафар улар зўрға дурангга эришишди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.9
t
×