“Манчестер Юнайтед” футболчиси фуқаролигини ўзгартирмоқчи

Спорт 1845
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака ўз фуқаролигини Англиядан Конго Демократик Республикасига ўзгартирмоқчи. Бу ҳақида Британиянинг “Daily Mail” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, ўнг қанот ҳимоячиси Англия терма жамоасига чақирилавермагач, терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейтдан хафа бўлган ва бунга жавобан ота юрти Конгога фуқаролигини ўтказмоқчилигини маълум қилган. 

Агар Саутгейт кейинги йиғинга ҳам Уан-Биссакани жалб қилмаса, футболчи бу қарорини амалда қўллашини айтган. Маълумот учун, терма жамоаларнинг кейинги йиғини жорий йилнинг сентябрь ойи охирига тўғри келади. Бу муддат ичида “Уч шерлар” умумий учта ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Аарон Уан-Биссака МЮга 2019 йилнинг ёзида “Кристал Пелас”дан 50 миллион фунт стерлинг эвазига келиб қўшилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 2.8
t
×