“Манчестер Юнайтед” бразилиялик ўйинчиси борасида бир қарорга келди 

Спорт 750
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ёзги трансферлар ойнасида ҳимоячи Алекс Теллесни ҳеч қайси клубга сотмаслигини расман маълум қилди. Бу ҳақда клубнинг Instagram саҳифасида хабар берилди.

Маълумки, 2020 йили “Порту”дан олиб келинган бразилиялик Теллес асосий таркиб учун курашда Люк Шоуга енгилиб, мавсумнинг катта қисмини захира ўриндиғида ўтказди. Шу сабабли, унинг ўзи ҳам клубдан кетишни хоҳлашини айтган эди. Умумий ҳисобда у 2020-21 йилги мавсумда 24 та учрашувда кўриниш берган.

28 ёшли ҳимоячига Моуриньо мураббийлик қилаётган “Рома”дан таклифлар тушмоқда. МЮ эса шуларга қарамай, бу футболчи трансферини блоклаганини эълон қилди. Энди улар қишги трансферлар ойнасини кутишга мажбур.

Маълумот учун, Алекс Теллес “қизил иблислар” сафига 15 миллион евро эвазига олиб келинган. У МЮ сафида атиги иккита голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.8
t
×