“Манчестер Сити” Грилишни тарихдаги энг қиммат британиялик футболчига айлантирди

Спорт 1400
image

Англиянинг “Астон Вилла” клуби ярим ҳимоячиси Жек Грилиш “Манчестер Сити” аъзосига айланди.

“Шаҳарликлар” расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномага имзо қўйган.

“Transfermarkt” порталининг маълумотига кўра Грилишнинг трансфери “Сити” учун 118 миллион еврога тушган ва ушбу натижа билан у футбол тарихидаги энг қиммат британиялик ўйинчига айланган. Истеъдодли футболчи “Манчестер Сити”да 10-рақамли футболкада ўйнайдиган бўлди.

Маълумот учун, Грилиш ўтган мавсумда “Астон Вилла”да Премьер-лиганинг 27 та ўйинида иштирок этиб, 7 гол ва 10 ассист муаллифига айланган. Шунингдек, у Евро-2020 мусобақасида бешта ўйинда иккита голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 24
Рейтинг: 3
t
×