“Манчестер Сити” аъзоси 1 ойга сафдан чиқди, у янги мавсум бошини ўтказиб юборади.

Спорт 1167
image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби иқтидорли яримҳимоячиси Фил Фоден камида бир ойга сафдан чиқди. Бу ҳақда Англиянинг машҳур “The Telegraph” нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли инглиз футболчиси Евро-2020 пайтида ўзини ноқулай ҳис қилган ва клубга қайтганидан кейин оғриқ фақат кучайган. Маҳаллий шифокорларнинг тахминларига кўра, Филнинг тикланиши тахминан бир ой давом этади.

Ўтган мавсумда Фоден Премьер-лига 28 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Жароҳат туфайли футболчи янги мавсумдаги "Тоттенҳэм", "Норвич" ва "Арсенал"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 2.9
t
×