“Манчестер Сити” 100 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи

Спорт 5445
image
-

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Тоттенҳэм Ҳотспур” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олиш учун жиддий бел боғлаган. Англиянинг машҳур “Daily Mail” нашрининг хабарига кўра, “шаҳарликлар” раҳбарияти лондонликлар билан расмий тарзда алоқага чиқишган ва футболчини сотиб олиш учун 100 миллион евро таклиф қилган.

Бироқ “Тоттенҳэм” раҳбарияти ҳозирча бунга розилик билдирмаган, сабаби улар Кейн трансферидан камида 150 миллион евро фойда олишни мақсад қилган. Ҳаррининг ўзи ҳам клубни тарк этиш ниятида, ўтган мавсумнинг сўнгги ўйинларида у мухлислар билан хайрлашув маросимларини ўтказган эди.

Интервьюларидан бирида у Де Брюйне билан тўп суришни исташини айтиб ўтган эди, айнан шундан келиб чиқадиган бўлсак, унинг “Манчестер Сити”га кўчиб ўтиши тобора реал воқеликка айланиб бормоқда.

Маълумот учун, футболчи якунига етган мавсумда АПЛда жами 35 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ҳамда 14 та ассист амалга оширди. Бу натижа туфайли у АПЛ “Олтин бутса”си ҳамда “Йилнинг энг сермаҳсул ассистенти” совринларини ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 145
Рейтинг: 3
t
×