Манба: Қашқадарёга янги ҳоким тайинланади. Номзод Зойир Мирзаев

Жамият

image

Бугун, 26 октябрь куни Қашқадарё вилоятида Ҳукумат раҳбарлари иштирокида вилоят фаолларининг йиғилиши ўтказилиши ва унда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи жиддий танқид остига олиниб, ташкилий масалалар кўрилиши кутиляпти.

Манбалар берган маълумотга кўра, йиғилишда ташкилий масала – вилоят ҳокими Зафар Рўзиевни лавозимидан озод қилиш ва янги раҳбар тайинлаш кўриб чиқилади. Зафар Рўзиев 2015 йил 8 январдан бери влоятга ҳокимлик қилиб келади.

Норасмий маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига Ўзбекистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари Зойир Тоирович Мирзаев тайинланиши мумкин.

Шунингдек, йиғилишда Қарши шаҳри, Чироқчи ва Миришкор туманларнинг амалдаги ҳокимлари масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

Манбалардан олинган маълумотларимизга кўра, 2013 йил 27 сентябрдан буён Қашқадарё вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Зафар Шаропович Рўзиев ўз вазифасидан озод қилиниши кутилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Мирзаев Зафар Рўзиев

Баҳолаганлар

553

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг