Мамлакатда даҳшат ва тартибсизлик ҳукм сурмоқда – афғонистонлик аёл футболчи

Олам 15874
image

Футбол бўйича Афғонистон аёллар терма жамоаси сардори Холида Попал мамлакатдаги умумий вазият ҳамда ҳокимиятнинг “Толибон” томонидан эгаллаб олингани борасида фикр билдирди. У мамлакатдаги вазият кескинлигини алоҳида таъкидлаган.

“Айни дамда бизнинг ўлкада нотинчлик ҳукм сурмоқда. Ўзим Афғонистонда эмасман, лекин у ердагиларнинг гап сўзидан вазият қандай эканини билиш қийин эмас. Афғонистондан келган футболчилар менга йиғлаб, одамлар уйларидан чиқа олишмаётганини, ташқарида уларга ўлим хавф солаётганини айтишди. Одамлар шунчаки даҳшатга тушиб қолишган.

Мамлакатда даҳшат ва тартибсизлик ҳукм сурмоқда, бу қачонгача давом этаркан, билмадим... Бутун дунё аҳлини бу вазиятга беэътибор бўлмасликка чорлар эдим. Зеро, бу ҳолат яна такрорланмайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди”, дейди Холида Попал.

Маълумот учун, “Толибон” Афғонистонни 15 август куни расман эгаллади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 916
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×