Мактабларда якуний имтиҳонлар бекор қилинди

Жамият

image

Ўзбекистондаги барча умумий ўрта таълим мактабларида якуний имтиҳонлар бекор қилинди. Бу ҳақда мамлакат Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

"Президентимиз томонидан карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани амалга ошириш ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимослари инобатга олиниб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонлар бекор қилинади", дейди вазир.

Хўш, ўқувчиларга баҳолар қандай асосда қўйилади?

"Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади", дея қўшимча қилади  Шерматов.

Шу билан бирга, kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги таълим муассасалари 2020 йилнинг 16 мартидан карантинга ёпилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

281

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг