Мактаб автобуси 200 метрдан қулади. 6 ўқувчи ҳалок бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Колумбияда мактаб автобуси 200 метр баландликдан қулади. Оқибатда олти нафар ўқувчи ҳалок бўлди, 15 нафари эса жароҳатланди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди

Қайд этилишича, ҳодиса Сан-Андрес муниципалитетида юз берган. Автобус Шимолий Сантандер департаментидаги Лагуна де Ортисес қишлоғидан йўлга чиққан.

Яраланганлар, жумладан, ҳайдовчи вертолётда воқеа жойига яқин бўлган шифохоналарга ётқизилган.

Колумбия Президенти Иван Дуке Маркес ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Шунингдек, ушбу ҳодиса юзасидан тегишли муассасаларга текширув ўтказиш бўйича топшириқ берган. 

Автомобиль йўллари миллий агентлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён мамлакатнинг турли ҳудудларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 1 136 киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг