Макрон Путин ва Трамп билан маслаҳатлашмоқчи. У Туркиянинг баёнотларини хавфли деди

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп билан Тоғли Қорабоғдаги вазиятни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилиш учун телефон орқали музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у бугун, 30 сентябрь куни Латвияга ташрифи чоғидаги матбуот анжуманида айтиб ўтди. 

"Ушбу мавзу билан халқаро ваколатли воситачилар гуруҳи – Франция, Россия ва Қўшма Штатларни ўз ичига олган Минск гуруҳи шуғулланмоқда. Биз шерикларимиз билан ташқи ишлар вазирлари ва Президентлар даражасида кескин вазиятнинг биринчи соатлариданоқ алоқада  бўлиб турибмиз. Мен бугун кечқурун Президент Путин билан мулоқот қилишни режалаштиряпман. Эртага эса бу мавзуда фикр алмашиш ва вазиятдан чиқиш йўлларини таклиф қилиш учун Президент Трамп билан мулоқот қиламан”, дейди Макрон.  

Макрон, айниқса, минтақавий инқирозлар, жумладан, Тоғли Қорабоғдаги можарони "Россиясиз ҳал қилиб бўлмайди", деб таъкидлади. 

Франция президенти, шунингдек, Минск гуруҳи вазирлари 30 сентябрь куни кечқурун Тоғли Қорабоғ масаласида ҳам гаплашишини айтди. 

“Ва пайшанба куни мен ушбу демаршлар тўғрисида Европа Иттифоқи саммитида хабар бераман ва биз у ерда маълумот алмашамиз”, дейди Президент. 

Унинг таъкидлашича, “у вазиятни баҳолашга эҳтиёткорлик билан ёндашади, аммо бу кескин зиддият эканлиги аниқ”. 

“Мен сўнгги кунларда ушбу можаро билан боғлиқ ҳолда юзага келган муносабат ва маълумотлардан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланмоқдаман. Ҳозирги босқичда бизда можаронинг минтақалаштирилишини ва қайси томон асосий ҳаракатни амалга оширганлигини кўрсатадиган аниқ элементлар мавжуд эмас”, дея таъкидлайди Франция Президенти. 

Макроннинг айтишича, Франция Туркиядан келиб чиқадиган "жиддий баёнотларни" қабул қилинмайдиган ва хавфли деб ҳисоблайди. Бу Озарбайжонни Тоғли Қорабоғда ҳарбий операцияни ривожлантиришга ундаш.

“Мен Туркиянинг ўйланмай айтилган хавфли баёнотларини назарда тутдим”, дейди Макрон. 

Президент сўзи давомида Франция Туркиянинг Озарбайжон Тоғли Қорабоғни қайтариб олиш ҳақидаги баёнотидан хавотирда ва буни қабул қилмайди. 

Шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, Тоғли Қаробоғ можаросида Туркия Озарбайжонни алоҳида қўллаб-қувватламоқда. Президент Ражаб Тойиб Эрдўған бир неча бор Туркия халқи ва давлати барча имкониятлари билан Озарбайжон тарафида экани ва Арманистон босиб олинган ерларни қайтариши кераклигини айтиб чиқди. Бу ҳақида сўз очаркан, Эрдўған, бугун Озарбайжон ва Арманистонни музокараларга чақираётганлар 30 йил давомида Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этмадилар, ҳал этишни истамадилар. 

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари кеча, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади

Айни вақтда аксарият мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар икки тарафдан ўт очишни зудлик билан тўхтатиб, музокаралар столига қайтишни сўрамоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Дональд Трамп Қорабоғ тўқнашуви Эммануэль МакроН

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг