Макрон Имомали Раҳмонни Францияга таклиф қилди 

Олам

image

Жорий йилнинг октябрь ойида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Францияга ташриф буюриб, мамлакат раҳбари Эммануэль Макрон билан учрашади. Бу ҳақда Елисей саройи (Президент резиденцияси) бугун, 26 август куни икки давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқотидан сўнг, тарқатган хабарида айтилган.

“Республика Президенти Имомали Раҳмонни Францияга ташриф буюришга таклиф қилди. Президент уни 13 октябрда қабул қилади”, дейилади хабарда.

Макрон маъмуриятининг қайд этишича, суҳбат чоғида “икки Президент Афғонистондаги вазиятдан чуқур хавотир эканини таъкидлаган”.

“Улар афғон қочқинлари билан бўлган вазиятни, шунингдек, толиблар Қобулдаги ҳокимиятни эгаллашининг оқибатларини муҳокама қилишди. Шунингдек, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида фикр алмашишни давом эттиришга келишиб олдилар”, дея қайд этилган Елисей саройи хабарида.

Бундан ташқари, Макрон Франция ва Тожикистон ўртасидаги мулоқот даражасини юқори баҳолаб, ҳамкорликнинг янги шаклларини ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг