Махсус видеорепортаж: “Ичкари шаҳар”га саёҳат

Бу қизиқ

“Ичкари шаҳар” Озарбайжон пойтахти Бакунинг юраги саналади. V-XII асрга оид бўлиб, Бакуга ташриф буюрган сайёҳлар ушбу шаҳарчани зиёрат қилмасдан кетмайдилар. 

Ичкари шаҳарнинг майдони 221 минг кв метр. Уни қалин ва мустаҳкам қалъа деворлари ўраб туради. “Ичкари шаҳар”  хорижлик сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли энг кўп ташриф буюрадиган маскан саналади. 

Унда кафе ва ресторанлар, ҳунармандчилик буюмлари дўконлари, тарихий уйлар жойлашган. Унда ҳамон 1300 дан ортиқ оила истиқомат қилади.

Шаҳарчада Қиз қалъаси, Ширвоншоҳлар саройи, Жума масжиди, Ширвоншоҳлар ҳаммоми каби тарихий обидалар мавжуд. Булар орасида энг машҳури Қиз қальаси тарихий обидасидир.  

Шаҳарча ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мерос объекти рўйхатига киритилган, бундан ташқари Қиз қальасининг ўзи ҳам алоҳида умумжаҳон мерос объекти сифатида ЮНЕСКО рўйхатидан жой олган 

“Ичкари шаҳар”да 1968 йилда Леонид Гайдайнинг “Бриллиантовая рука” фильми суратга олинган. Ушбу фильм шарафига ресторан очилган. Бу ерга келган меҳмонлар фильм бош қаҳрамони Юрий Никулин йиқилган нуқтада тўхтаб, суратга тушишлари одатга айланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Баку Ичкари шаҳар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг