Махфий лойиҳа: Google фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини тўпламоқда

Технология

image

Google корпорацияси АҚШнинг Assention соғлиқни сақлаш тизими билан биргаликда 21 штатдан соғлик  тўғрисида маълумот тўплаш бўйича “махфий лойиҳа“ устида иш бошлади. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" манбаси  хабар берди.

Таъкидланганидек, Google  ва Assention ўтган йили бирлашган. Nighlate деб номланган лойиҳада лаборатория маълумотлари, беморнинг исми ва туғилган санаси, тўлиқ тиббий тарихи, шифохонага ётқизиш тарихи ва ташхислардан фойдаланилади.

Ушбу маълумот билан, Google беморларга шахсий даволаш курсларини таклиф этадиган янги дастурий таъминотни ишлаб чиқмоқчи.

Газетага кўра, корпорация шифокорлар ва беморларга ушбу маълумотни узатиш тўғрисида хабар бермаган.

Маълумки, АҚШ қонунлари шифохоналарга бундай маълумотларни беморларнинг розилигисиз ўзларининг бизнес шерикларига, агар бу уларга тиббий ишларни тўлиқ бажаришга ёрдам берса, етказишга рухсат беради.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

Теглар

Google Assention

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг