Махачевнинг фаолияти Ҳабибникидан анча қизиқроқ — Виталий Минаков

Спорт 2018
image

“Bellator” собиқ чемпиони Виталий Минаков Ислом Махачевнинг тез орада бўлиб ўтадиган жанги ҳақида фикр билдирди.

“Махачевнинг тепага кўтарилиши UFC учун муҳим, деб ҳисоблайман. Савол: Дена Уайт Исломни ҳам худди Ҳабиб сингари кўтариш истаги борми? Ҳабиб машҳурлик чўққисига Конор билан бўлган жангдан сўнг кўтарилди. Унга қадар эса у бу даражада эмас эди.

Шунингдек, Ҳабибнинг жанг услуби ҳам мухлисларга унчалик манзур келмасди. Исломнинг фаолияти энди бошланди. У анча босиқ жангчи. Менимча, унинг жанг услуби Ҳабибникидан анча қизиқарлироқ. Бекорга мухлислар унинг жангини интиқлик билан кутишмаяпти”, дейди Минаков.

Эслатиб ўтамиз, Махачев жорий йилнинг 18 июль куни Тиаго Мойзесни нокаутга учратиб, ғалабани қўлга киритган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 2.9
t
×