Мадрид суди “Бавария” ҳимоячисини қамоқ жазосига ҳукм қилди

Спорт 6976
image
-

Испания суди Германиянинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Люка Эрнандесни 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳали “Атлетико”да ўйнаётган пайтида Эрнандес ва унинг қиз ўртоғи Амелия де ла Оса Льоренте кўчада қаттиқ тортишиб қолишган ва жаҳл устида футболчи қизни урган. Суд эса 2017 йилда Люкани 31 кунлик жамоатчилик ишларига сафарбар қилиб, 6 ой давомида Амелияга 500 метр масофада яқинмашмаслик ҳақида қарор чиқарган.

Шунга қарамай, тез орада жуфтлик ярашиб олиб, таътилни Майамида ўтказиш учун жўнаб кетишган. Шу сабабли, Эрнандес суд қарорига бўйсунмагани учун энди янада жиддийроқ жазога ҳукм қилинди. У 6 ой давомида Мадридда қамоқ жазосини ўташи зарур. Футболчи 19 октябрь куни Мадридга ташриф буюриши ва қайси қамоқхонада жазони ўташига ойдинлик киритиши керак.

Айни дамда Люканинг адвокати ушбу қарор юзасидан апелляция берган ва суд тез орада бунга муносабат билдириши зарур.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 370
Рейтинг: 2.9
t
×