“Made in Uzbekistan”. Президентлар саноат маҳсулотлари кўргазмасини бориб кўрди
Жамият
−
06 Август 2021
8444Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Туркманбоши шаҳрида ушбу мамлакатларнинг миллий саноат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мазкур кўргазмани бориб кўрди.
“Made in Uzbekistan” экспозициясида мамлакатнинг озиқ-овқат, тўқимачилик, автомобилсозлик, чарм-пойабзал, электр техникаси, кимё, фармацевтика, заргарлик ва қурилиш материаллари каби саноат тармоқлари салоҳияти намойиш этилган.
Кўргазмадан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон маҳсулотлари ҳам ўрин олган. Экспозициялар 8 минг квадрат метрдан зиёд майдонни эгаллаган.
Президентлар маҳсулотлар сифатини кўздан кечириб, ўзаро товарлар етказиб бериш, саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар бердилар.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023