Маданият соҳаси яна бир вакилини йўқотди

Жамият

image

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, хонанда ва шифокор Aвазбек Маҳмудов оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Aвазбек Маҳмудов қўшиқчилик санъатида ўз мухлисларига эга бўлган серқирра ижодкор эди. Бу инсон қўли енгил шифокор сифатида ҳам кўпларнинг меҳрини қозонганди. 

Марҳум Aвазбек Маҳмудов 1952 йил Aндижон вилоятининг Aндижон шаҳрида туғилган. 1975 йил Aндижон давлат тиббиёт институтини тугатган. Малакали шифокор сифатида узоқ йиллар институт клиникасида даволовчи шифокор, 2006 йилдан шу кунга қадар эса Aндижон давлат университети мусиқа таълими кафедраси концертмейстри сифатида ишлаган. Хонанданинг “Оқ рўмолли қизлар”, “Кўзингдан”, “Ёр ёрига муносиб”, “Шаҳримга кел”, “Раъно кулиб”, “Келмадингиз” каби қўшиқлари машҳур бўлган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг