Маҳмуд Муродовнинг кейинги жанги санаси маълум бўлди

Спорт 4011
image

Ўзбекистонлик машҳур UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди. Бу ҳақда спортчининг ўзи инстаграм саҳифаси орқали маълум қилди.

Маълум бўлишича, Муродов “UFC on ESPN-30” турнири доирасида америкалик Жералд Мёршартга қарши 29 август куни октагонга чиқади.

Маълумот учун, Маҳмуд Муродов профессионал фаолияти давомида умумий 31 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 25 тасида ғалабани қўлга киритган. Қайд этиш жоизки, уларнинг 17 таси нокаут билан якунланган. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур жанг Маҳмуд Муродовнинг промоушендаги 4-жанги ҳисобланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 115
Рейтинг: 3
t
×