Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди. Бу ҳақида бухоролик жангчи Инстаграмдаги саҳифасида эълон қилди.

Хабарга кўра, Маҳмуд 2021 йил 28 август куни Жералд Миршертга қарши жанг ўтказади.

Маълумот учун, Миршерт ММАдаги фаолияти давомида 46 та жанг ўтказган ва уларнинг 32 тасида ғалаба қозониб, 14 та жангда мағлуб бўлган.

Жералд фаолияти давомида Кевин Холланд, Хамзат Чимаев каби рақибларга қарши жанг ўтказиб, мағлубиятга учраган эди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC’да 3 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳмуд Муродов

Баҳолаганлар

877

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг