Маҳмуд Муродов рақибини техник нокаутга учратди (видео)
Спорт
−
24 Январь 2021
17322Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида бўлиб ўтаётган UFC 257 турнирида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов октагонга кўтарилди. Муродовнинг жанги кечанинг асосий кардида бўлиб ўтди.
Маҳмуд Муродовга ушбу жангда америкалик Эндрью Санчес рақиблик қилди. Муродов баҳснинг 3-раундида рақибини техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонди.
Спортчи жанг сўнгида ғалабани Ўзбекистон учун бағишлаб, уни қўллаб-қувватлаган Ўзбекистон ММА федерацияси президенти Отабек Умаровга миннатдорлик билдирди.
Ушбу ғалаба Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги учинчи ғалабаси ҳисобланади. Ўзбекистонлик спортчи UFC’да ҳали мағлубият ёки дуранг қайд этгани йўқ: 3 та жанг, 3 ғалаба.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023