Маҳкумларнинг яқинлари билан узоқ муддатли учрашувга рухсат берилди

Жамият

image

Жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан учрашувларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда боис ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти маълум қилди.

Таъкидланишича, бу борада Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассисларининг тавсиялари олинган.

Унда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари узоқ муддатли учрашув бериш тавсия этилган.

Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари (эмизикли болалардан ташқари) учрашувга 72 соатдан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома билан келишлари талаб этилади.

Шу ўринда узоқ муддатли учрашув сўраб мурожаат қилганларнинг барчасига бир вақтнинг ўзида учрашув бериш имконияти мавжуд эмаслигини эслатиб ўтилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, жазони ижро этиш муассасаларида фуқароларни учрашувга кириш рўйхатини шакллантириш бўйича долзарб алоқа тармоқлари ташкил этилган.

“Фуқароларимиз соат 9.00дан 18.00гача (дам олиш кунларидан ташқари) мазкур долзарб алоқа тармоқлари орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқароларимиздан жазо муддатини ўтаётган шахс билан учрашиш учун долзарб алоқа тармоғи орқали рўйхатдан ўтишларини, учрашувга белгиланган муддатларда келиб, карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз”, дейилади департамент хабарида.

Боғланиш учун жазони ижро этиш колонияларининг долзарб алоқа рақамлари:

•    1-сон жазони ижро этиш колонияси – 365-220-70-02

•    2-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-00-82

•    3-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-10-61

•    4-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-224-77-81

•    5-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-555-23-65

•    6-сон жазони ижро этиш колонияси – 69-434-42-33

•    7-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-169-64-13

•    10-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-506-64-51

•    11-сон жазони ижро этиш колонияси – 78-770-37-34, 95-603-49-07

•    12-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-572-55-85

•    13-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-717-08-50

•    14-сон жазони ижро этиш колонияси – 99-842-41-24

•    17-сон жазони ижро этиш колонияси – 94-545-21-81

•    20-сон жазони ижро этиш колонияси – 65-522-22-10

•    21-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-975-85-65

•    22-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-202-38-52

•    24-сон тарбия колонияси – 70-202-37-51


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг