Маҳкумларга ОТМга кириш ва таълим олиш ҳуқуқи берилади

Жамият

image

Олий таълим муассасалари талабалари жиноят содир этиб, жазони ижро этиш муассасасига тушиб қолса, уларга ўқишини онлайн давом эттириш имконияти берилади. Б у ҳақда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

“Бу турдаги маҳкумларга ўқишни давом эттириш имкониятларини яратиш, умуман, жазони ижро этиш муассасаларидаги жазони ўтаётган шахслар олий таълим муассасаларида онлайн тарзда ўқишини белгилаш бўйича Жазони ижро этиш бош бошқармаси Бош прокуратура билан биргаликда Президент қарор лойиҳасини тайёрлаб, Президент администрациясига топширган”, деган Тарбиявий ва ижтимоий психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, подполковник Жамшид Султонов.

Қарор доирасида қамалгунига қадар талаба бўлган маҳкумларнинг ўқишини давом эттириб кетиши, бундан ташқари, жазо муддатини ўташ даврида яратилган имкониятлар фойдаланган ҳолда ўқишга тайёргарлик кўриб, олий таълим муассасаларига кириши, ўқишга кирган талабалар учун жазони ўташнинг алоҳида тартибларини жорий қилиш бўйича ҳам бандлар белгиланган.

Султоновнинг қўшимча қилишича, лойиҳа 18 та вазирлик ва ташкилот билан муҳокама қилинган. Ҳозирда лойиҳа имзоланиш арафасида.


Мақола муаллифи

Теглар

колония маҳкум

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг