Мьянмадаги вазият: намойишларда ҳалок бўлганлар сони неча кишига етди? 

Олам

image

Мьянмада ҳарбий исён ва қонуний ҳукумат аъзоларининг ҳибсга олинишига қарши намойишларда ҳалок бўлганлар сони 765 кишига етди. Бу ҳақда Мьянмадаги Сиёсий маҳбусларга ёрдам ассоциацияси ҳисоботида айтилган.  

Ҳисоботга кўра, сўнгги 24 соат ичида ҳарбийлар Осиё мамлакатининг турли шаҳарларидаги тинч намойишларнинг яна 6 иштирокчисини отиб ўлдирган. 

Шу билан бирга, 3555 акция иштирокчиси ҳибсда қолмоқда ва 1369 кишини ҳибсга олишга ордер берилган. 

Мьянмадаги тўнтариш 

Мьянмада жорий йилнинг 1 февраль куни армия Ташқи ишлар вазири ва давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи ва бошқа юқори лавозимли амалдорларни ҳибсга олиб, ҳокимиятни эгаллаб олганини эълон қилди. Ҳозирда мамлакатда ҳокимият Мьянма Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Мин Аун Хлайннинг қўлида. 

Ҳарбийларнинг таъкидлашича, давлат тўнтариши 2020 йил 8 ноябрда бўлиб ўтган сайловларда катта миқдордаги фирибгарликлар ҳақидаги даъволарга жавобдир. Тўнтаришдан кейин мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. 

Мьянмани бир йил давомида ҳарбий хунта бошқаради. Мамлакатдаги ҳарбий тўнтариш оқибатида 24 вазир ва уларнинг ўринбосарлари ўз лавозимларидан маҳрум бўлди. Кейинчалик, 1 апрель куни ҳарбий хунта бир ойлик сулҳ эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мьянма

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг