ЛУКОЙЛ директорлар кенгаши раҳбари деразадан йиқилиб, вафот этди 

Олам

image

ЛУКОЙЛ директорлар кенгаши раҳбари, биринчи ижрочи вице-президенти Равил Маганов Москвадаги Президент маъмуриятининг Марказий клиник шифохонаси деразасидан йиқилиб вафот этди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Нашрнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги суҳбатдошига кўра, воқеа эрталаб соат 7:30 да содир бўлган, топ-менежер олтинчи қаватда жойлашган деразадан тушиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга йиқилиш оқибатида олинган жароҳатлар сабаб бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Равил Магановни ўз жонига қасд қилганликда гумон қилмоқда. 

Қайд этилишича, полиция ходимлари ва Тергов қўмитасининг терговчилари воқеа жойида ишламоқда, улар шифохона ходимлари ва беморларнинг навбатчилик сменасини сўроқ қилмоқда. Терговчилар видеокузатув камераларидаги ёзувларни текширишлари керак бўлади.

РБК Москвадаги Россия Федерацияси Тергов қўмитасига сўров юборган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

950

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг