Лукашенко ва унинг фарзандларига суиқасд режалаштирган гуруҳ ҳибсга олинди

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўзи ва болаларининг ҳаётига суиқасд қилишни режалаштирган гуруҳ ҳибсга олингани ҳақида эълон қилди. Бу хақда БелТА ёзмоқда.

“Биз гуруҳни ҳибсга олдик, улар барчасини қандай режалаштирганини кўрсатди. Кейин биз хориж [давлати] махсус хизматларига тегишли ишни аниқладик. Ҳойнаҳой, бу – Марказий разведка бошқармаси, ФҚБ. Шу Америка томонидан қайси биринингдир иши”, дейди Лукашенко.

Беларусь Президентининг сўзларига кўра, мамлакат махсус хизматлари ушбу жиноий гуруҳни олдиндан назорат қилган. Уларнинг Минскга келиб, Президент ва унинг болалари ҳаётига суиқасд уюштириш истагини аниқлаган. Ушбу гуруҳ таркибига Россияда қўлга олинган адвокат Зенкович ва сиёсатшунос Федута кирган.

Лукашенконинг фикрича, унга суиқасд уюштириш учун буйруқни АҚШнинг юқори сиёсий раҳбарияти берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг