Лукашенко ҳам сайлов натижаси эълон қилинмасдан Мирзиёевни табриклади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 25 октябрь куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни навбатдаги сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади.

Лукашенко Мирзиёевни табриклаб, унга олдига қўйган режаларни амалга оширишда омад тилаган.

Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиб, уларнинг юқори даражаси ва жадал ривожланишини қайд этган. Шу билан бирга, Беларусь ва Ўзбекистоннинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш учун яхши истиқболлари борлигини қўшимча қилинган.

Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин ҳам сайлов натижалари расман эълон қилинмасдан Шавкат Мирзиёевни табриклаганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ҳозирча сайлов натижаларини эълон қилмади. МСК бугун, 25 октябрь куни соат 16:00 да Президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг