Ливия армияси Миср Президентининг таҳдидига жавоб қайтарди

Олам

image

Аввалроқ, Миср Президенти Абдул Фаттоҳ Ас-Сиси Ливия Миллий бирдамлик ҳукумати (МБҲ) кучлари Сирт ва Жуфра шаҳрини эгаллайдиган бўлса, мамлакатга бостириб кириши мумкинлигини маълум қилганди.

Ас-Сисининг ушбу таҳдидига Ливия томони муносабат билдирди. МБҲ назоратидаги Ливия армияси Миср Президентининг таҳдидини Ливия ишларига кўпол аралашув ва уруш бошлаш деб баҳолади.

Сирт ва Жуфрани эгаллаш бўйича операция вакили Абдулҳади Дираҳ Сирт ва Жуфрани “қизил чизиқ” деб атаган Миср Президентига жавобан Ливия армияси барча туманларни Халифа Ҳафтар кучлари, унинг ёлланма жангчилари ва тарафдорларидан тозалашини айтиб ўтган.

Ас-Сиси Сирт ва Жуфрани Миср хавфсизлиги учун сўнгги нуқта деб атаганди ва у ерлар ҳукумат назоратига ўтса, Ливияга қарши уруш бошлашга тайёрлигини билдирганди.

Абдул Фаттоҳ Ас-Сиси чегарадаги ҳарбийларга мурожаатида Ливиядаги уруғ-қабилаларни қуроллантириб, уларни жанг қилишга ўргатишга тайёрлигини айтиб ўтган.

МБҲ Миср Президентининг таҳдидига расмий муносабат билдирмади. Аммо Президентлик кенгаши аъзоси Муҳаммад Аммири Заид Сисининг баёноти Ливиянинг миллий хавфсизлигига ва умуман, Шимолий Африкадаги барқарорликка зарар етказишини айтиб ўтган.

Заид Сисининг чегарадаги қабила ва уруғларни қуроллантириш ҳақидаги фикри нафақат Ливия хавфсизлигига балки, глобал хавфсизликка таҳдид эканини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср-Ливия

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар