“Ливерпуль” сардори ирқчилик ҳақида гапирди

Спорт 1272
image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби сардори Жордан Ҳендерсон “Guardian” нашрига берган интервьюсида ирқчилик масалалари, мухлисларнинг бунга муносабати ва унинг футболдаги ўрни хусусида фикр билдирди

“Ирқчиликка қарши кураш сўнгги йилларда тобора авж олмоқда, одамларда бу ҳақида кўникма шаклланган. Лекин барибир бунга йўл қўядиганлар топилади. Футбол – ранг-баранг спорт тури, унда барибир ҳар хил ирқ вакиллари ўйнайди, уларни ажратиш эса нотўғри. Мухлислар агар ўйин пайтида футболчини ирқчиликка йўл қўйиб ҳақоратласа, бу ўша футболчига жуда жиддий таъсир қилиб, ўйин якунига қадар ҳам ўзига кела олмаслигига сабаб бўлади, бу эса натижага таъсир этиши мумкин.

Ўтган мавсумда бир қатор ўйинларда бу ҳолат кузатилди, ПСЖ - “Галатасарой” ўйинини ҳамма эсласа керак. Янги мавсумда бундай ҳолатлар кузатилмаслигига умид қиламан”, дейди англиялик футболчи.

Маълумот учун, ўтган мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган ПСЖ - “Галатасарой” ўйинида ҳакамнинг қора танли футболчини ҳақорат қилиши натижасида ўйин 14-дақиқада тўхтатилиб, эртаси куни давом эттирилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 2.5
t
×