“Ливерпуль”нинг муҳим футболчиси сафдан чиқди
Спорт
−
09 Август 2022
6526“Ливерпуль”нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара Англия Премьер лигасининг 1-турида “Фулхэм”га (2:2) қарши ўйинда жароҳат олди.
31 ёшли “мерсисайд” футболчиси “Фулхэм”га қарши ўйиннинг 51-дақиқасида Харви Эллиотга алмаштирилганди. Тьяго тахминан 6 ҳафта майдонга туша олмайди дея хабар берди The Athletic нашри.
Хабарга кўра, Алькантара тиззасидан жароҳат олган. Ярим ҳимоячи АПЛда кейинги 6 турни ўтказиб юбориши мумкин.
Ўтган мавсумда Тьяго “Ливерпуль” сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 5 та ассист қайд этган.
Маълумот учун, “Ливерпуль” 2-турда “Кристал Пелас”ни ўз ўйида қабул қилади.
Иброҳим Давронов
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023