“Ливерпуль” “Барселона”сабаб Салоҳ билан шартномани янгиламоқчи

Спорт

image
0:00
0:00
download

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан тез орада шартномани узайтирмоқчи. Амалдаги битим муддати 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Хабарларга кўра, бу ҳолат футболчига “Барселона”дан бўлган қизиқиш билан боғлиқ.

Томонлар янги шартнома бўйича келишиб олмаган, чунки “Ливерпуль” Миср терма жамоаси сардорининг молиявий иштаҳасини қондира олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Transfermarkt” маълумотларига кўра, Муҳаммад “Ливерпуль”дан ташқари қарши ўйнаган барча инглиз клублари дарвозасини ишғол қилган.

Маълумот учун, жорий мавсумда Салоҳ “қизиллар” сафида барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Барселона Ливерпуль Салоҳ Ла лига

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг