Литва-2021. Ўзбекистон футзалчилари Россияга қарши ўйнайди

Спорт 6899
image

Айни дамда Литвада футзал бўйича тўққизинчи Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Бугун, 15 сентябрь куни мундиалнинг 2-турига старт берилади. Унда “Б” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси Россия футзал термасига қарши кураш олиб боради. Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланадиган учрашувни Баҳодир Аҳмедов шогирдлари тўлиқ оқ рангли формада ўтказади. Дарвозабон эса қора рангли либосда бўлади.

Шунингдек, бугунги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси ҳам эълон қилинди. Унга кўра, бош ҳакам бразилиялик Гин Теллс бўлади.

Футзал. ЖЧ-2021

2-тур, 15.09.2021

Ўзбекистон - Россия

Бош ҳакам: Гин Теллс (Бразилия)

Захира ҳаками: Даниэл Маткович (Швейцария)

Иккинчи ҳакам: Диего Молина (Коста-Рика)

Учрашув комиссари: Силвия Сергеюс (Литва)

Таймкипер: Жош Уилкенс (АҚШ)

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 3.1
t
×