Литва-2021: Ўзбекистон бугун Жаҳон чемпионатидаги юришини тўхтатиши мумкин

Спорт 4616
image

Хабарингиз бор, айни дамда Литвада футзал бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Бугун ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичи сўнгги туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади.

Унга кўра, аввалги 2 баҳсда Гватемала (4-5) ва Россияга (2:4) мағлуб бўлган Ўзбекистон миллий жамоаси Мисрга қарши кураш олиб боради. Ушбу учрашув Ўзбекистон учун сўнгги имконият бўлиб, ғалаба қозона олмаган тақдирда, турнирдаги юришини тўхтатишга мажбур бўлади.

Айни дамда “Б” гуруҳида 6 очко тўплаган Россия терма жамоаси пешқадамликни сақлаб турибди. 3 очкодан тўплаган Гватемала ҳамда Миср эса 2 ва 3-ўринни банд қилган.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 177
Рейтинг: 2.9
t
×