Лионель Месси Аргентина билан илк бор Америка кубогида ғолиб бўлди

Спорт 4428
image

Жорий йилнинг 13 июнидан 11 июлига қадар Бразилия мезбонлик қилган Копа Америка мусобақасининг финал учрашувида Аргентина мезбон жамоани мағлуб этиб, чемпионликка эришди. 

Ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди. Баҳснинг 22-дақиқасида дарвозабоннинг олдинга чиққанидан фойдаланган Анхель Ди Мария ҳисобни очди. Бутун ўйин давомида дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа Аргентина 28 йиллик танаффусдан сўнг турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Эътиборли томони шундаки, Лионель Месси терма жамоага келганидан буён “албиселесте” бирорта мусобақада ғалаба қозонмаган эди. Уч марта Копа Америка, бир марта Жаҳон чемпионати финалида мағлубиятга учради. Месси фаолиятининг сўнггида қитъа чемпионлигини қўлга киритишда жамоасига ёрдам бера олди. Турнир давомида тўртта гол ва бешта голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди ва энг яхши тўпурар ҳамда футболчи, деб топилди.

Мусобақанинг энг яхшилари:

Энг яхши дарвозабон — Эмилиано Мартинес (Аргентина);
Энг яхши ҳимоячи — Тиаго Силва (Бразилия);
Энг яхши футболчи — Лионел Месси (Аргентина);
Энг яхши тўпурар — Лионел Месси (Аргентина).

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 176
Рейтинг: 3.1
t
×