Либертадорес финалидаги жанжал кўз ёшлантирувчи газ орқали тўхтатилди

Спорт 1377
image

Кеча, 21 июль куни Жанубий Америка клублари ўртасида ҳар йили бўлиб ўтадиган Либертадорес кубогининг финал баҳси ўтказилди. Унда Аргентинанинг “Бока Хуниорс” ва бразилиянинг “Атлетико Минейро” клублари ўзаро куч синашди. Унда бразилияликлар ғалаба  қозонди. 

Ўйиндан сўнг эса майдонда тартибсизликлар рўй берди. Бу ҳақда “givemesport.com” нашри хабар берди. Маълум бўлишича, бу жанжалга ҳакамнинг “Бока Хуниорс” урган “тоза гол”ни бекор қилгани сабаб бўлган. 

Ўйин “Бока Хуниорс” клуби аъзоларининг пенальтилар сериясида имкониятни бой бериши билан якунланган ҳамда улар учрашув тугагандан сўнг рақиб кийиниш хонасига кириб, жанжал келтириб чиқарган. Полиция можарога аралашган ва жанжални тугатиш учун кўз ёшлантирувчи газдан фойдаланган. 

Маълумотларга кўра, ушбу воқеадан сўнг бир нечта футболчилар ҳибсга олинган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3
t
×