Левандовскининг ягона голи Испанияни қийин аҳволга солиб қўйди

Спорт 3656
image

Кеча, 19 июнь куни Евро-2020 “E” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Испания – Польша қарама-қаршилигида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Дастлаб, ўйиннинг 25-дақиқасида Испания Моратанинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 54-дақиқада Левандовски супер голи билан ҳисобни тенглаштирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади — 1:1. Бу натижа иккала жамоани ҳам қониқтирмаслиги аниқ эди, шу сабабли ҳаёт-мамот масаласи сўнгги 3-турда ҳал қилинадиган бўлди. 

2-тур якунига кўра очко йўқотган Испания 2 очко билан 3-ўринга тушиб кетди. Польша эса 1 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Евро-2020 регламентига кўра кейинги босқичга ҳар бир гуруҳнинг биринчи ҳамда иккинчи ўриндаги жамоаларидан ташқари, 6 та гуруҳдаги энг яхши 4 та 3-ўрин эгалари ҳам чиқа олиши белгиланган. 2-турдан сўнг Испания барча 3-ўриндаги жамоалар орасида 4-ўринда бормоқда. Кейинги тур барчасини ҳал қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Испания сўнгги турда Словакия билан, Польша эса Швеция билан ўйин ўтказади.
Маълумот учун, "E" гуруҳида айни дамда Швеция 4 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. 2-ўриндан эса 3 очко тўплаган Словакия жой олган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 3.1
t
×