Левандовски жамоадошининг рафиқасини “илинтириб олди”

Спорт 10942
image

Хабарингиз бор, айни дамда клублар футболида мавсум тугаб, футболчилар терма жамоаларга жалб қилинган. “Евро-2020” турнири старти арафасида терма жамоаларда тайёргарлик жараёни анчайин қизғин тарзда кечмоқда. Мана шундай қизиқ воқеалардан бири Польша терма жамоаси машғулотларидан бирида содир бўлди.

Унда “Ювентус” дарвозабони Войцех Шесни ҳамда “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ўз рафиқалари билан ҳазил тариқасида, ўзгача тарзда фотосессия уюштирди. Левандовски ўз рафиқаси Анна Левандовска ҳамда Шеснининг умр йўлдоши Марина Лученко билан биргаликда, Войцех эса бир четда хафа ҳолатда суратга тушди. Сурат “Бавария” клубининг Twitter саҳифасига жойлаштирилди ва унга клуб “Бечора Шесни”, дея изоҳ қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Роберт Левандовски бу мавсум Бундеслигада 41 та гол уриб, Герд Мюллернинг афсонавий рекордини янгилади. У айни дамда “Олтин тўп”га номзодлар рейтингида пешқадамликни сақлаб турибди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 343
Рейтинг: 3
t
×