Левандовски Бундеслигада янги рекорд ўрнатди

Спорт 954
image

Кеча, 13 август куни Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслиганинг янги мавсуми биринчи турида Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби дарвозасига гол урди.

“Opta Franz” нашри хабарига кўра, 32 ёшли польшалик футболчи ушбу натижаси билан Бундеслиганинг биринчи турида кетма-кет еттинчи мавсумда гол урган илк футболчига айланди. Бу Бундеслигадаги рекорд натижадир. Аввал, ҳеч қайси футболчи бу натижага эришмаган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда ҳам Левандовски худди шундай рекорд ўрнатганди, бу сафар эса у ўз натижасини янгилади.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски “Бавария” сафида 330-ўйинини ўтказди ва 295–голини урди. У ўтган мавсум Бундеслиганинг 29 ўйинида майдонга тушиб, 41 та гол урган эди ва бу билан у афсонавий Герд Мюллернинг 40 йиллик рекордини янгилиб, Бундеслиганинг энг яхши ўйинчиси, деб топилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.1
t
×