Лайло Ҳасанова Жаҳон чемпионатидаги энг яхши таэквондочи қиз деб тан олинди

Спорт

image

Таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 10 та медални қўлга киритди. Олтин медаль соҳибаси Лайло Ҳасанова мусобақанинг энг яхши таэквондочи қизи деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Таэквондо WT ассоциацияси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунига етган. Мусобақада ўзбекистонлик 16 нафар таэквондочи иштирок этган ва уларнинг 10 нафари совриндор бўлган. 

“Лайло Ҳасанова барча рақибаларини мағлуб этиб, Жаҳон чемпиони бўлди. Мусобақа ташкилотчилари айнан Ҳасановани "Энг яхши қиз таэквондочи" деб топди”, дейилади хабарда.

Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган барча ўзбекистонлик таэквондочилар:

•  Лайло Ҳасанова – Олтин;

•  Дилмурод Маъруфжонов – Кумуш;

•  София Хан – Бронза;

•  Аҳаджон Мухторов – Бронза;

•  Жавоҳир Ҳидоятов – Бронза;

•  Нигора Аъзамжонова – Бронза;

•  Омина Эргашева – Бронза;

•  Розалина Толибжанова – Бронза;

•  Оминахон Камалова – Бронза;

•  Мубина Бобосаидова – Бронза.


Мақола муаллифи

Теглар

Лайло Ҳасанова таэквандо

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг